№ 3 (2025): ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ ВА АТРОФ-МУҲИТ МОНИТОРИНГИ

Joriy nashr

№ 3 (2025): ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ ВА АТРОФ-МУҲИТ МОНИТОРИНГИ
Nashr qilingan: 27-01-2026

To'liq son

Чирчиқ дарёси ҳавзасида ёғинлар режимидаги ўзгаришлар

Мақолада Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган 5 та метеорология станцияларининг 32 йиллик маълумотлари асосида ёғинлар миқдорлари қаторлари статистик таҳлил қилинган. Тадқиқ этилган давр мобайнида Чирчиқ дарёси ҳавзасида ёғинлар миқдорининг кучсиз камайиб бориши билан бирга кучли ёғинли кунлар сони ортиб бораётганлиги аниқланган. Бунинг оқибатида ҳавзада сел-сув тошқинлари эҳтимоллиги ортиши мумкин

Б. ХОЛМАТЖАНОВ, З. ЎСАРОВ (Muallif)
3 2
Эль-Ниньо – жанубий тебраниш ҳодисаси ва унинг Ўзбекистонда ёғингарчилик режимига таъсири

Мақолада 1963-2024 йиллар даврида кузатилган барча Эль-Ниньо ва Ла-Нинья ҳодисалари давомида Ўзбекистондаги 50 та метеорология станцияларида кузатилган ёғингарчилик маълумотларидан фойдаланиб ENSO ҳодисасининг Ўзбекистон ҳудудидаги ёғинлар миқдорининг ўзгарувчанлигига таъсири баҳоланган. Олинган натижалар Эль-Ниньо ҳодисалари даврида барча метеостанцияларда мавсумий ёғингарчилик меъёрдан ортиқ, Ла-Нинья даврларида эса, аксинча, кам бўлганини кўрсатди. Бу тамойил, айниқса, баландлик ортиши билан яққол намоён бўлган

Б. КАДИРОВ, М. БОБОХОНОВА (Muallif)
16-24 0 0
Ўзбекистонда астрономик кузатишларни олиб боришга таъсир этувчи метеорологик параметрларнинг замонавий таҳлили

Мақолада Майданак астрономия обсерваториясида астрономик кузатишларни ўтказишга таъсир кўрсатадиган бир қатор метеорологик параметрлар: тоғли ҳудудда очиқ ва кам булутли тунги вақт, ер усти қатламидаги шамол тезлиги ва йўналиши ўрганилган. Ўзгидромет метеорология станцияларида ўтказилган метеорологик кузатув маълумотлари асосида метеорологик параметрларнинг узоқ муддатли (1981-2020 йй.) динамикаси таҳлил қилинган ва бу кўрсаткичлар Ўзбекистоннинг бошқа пунктлари билан солиштирилган. Тунги вақтда очиқ ва кам булутли вақтнинг умумий тун давомийлигига нисбати бўйича вақт қаторларининг ўзгариши тенденциялари Манн-Кендалл нопараметрик тести асосида аниқланган

Д. БУЛГАКОВА, Ю. ТИЛЛАЕВ, А. СОЛОВЕЙЧИК (Muallif)
25-35 5 1
Масофадан зондлаш асосида Амударё ҳавзасида қор қоплами ўзгаришларини мониторинг қилиш (2001-2025 йй.)

Мақолада MODSNOW дастури орқали олинган маълумотлар асосида Амударё ҳавзасини Керки гидропостидан юқори қисмидаги 2001-2025 йиллар давомидаги қор қоплами динамикаси ўзгариши ўрганилди. Қор қоплами маълумотлари ўзгариши бутун ҳавза учун ойлар бўйича ҳамда турли баландлик зоналарига ажратилган ҳолда таҳлил қилинди. Қор қоплами ўзгариши трендлари Манн-Кендалл статистик тести асосида аниқланди.

Д. Ярашев, Ғ. Умирзоқов, А Гафуров (Muallif)
35-48 0 0
Тоғ дарёлари муаллақ оқизиқларини генезиси бўйича таҳлил қилиш усулининг вариантлари ҳақида

Мақолада тоғ дарёлари муаллақ оқизиқларини генезиси бўйича таҳлил қилиш усулининг вариантлари, жумладан, дарёлар суви лойқалиги хронологик графигини  бўлакларга ажратиш, дарёлар муаллақ оқизиқлари оқимини термик таҳлил этиш, дарёлар муаллақ оқизиқлари оқими билан табиий омиллар орасидаги кўпҳадли боғланишларни статистик баҳолаш кабилар кўриб чиқилган. Уларнинг моҳияти, гидрологик ҳисоблашлар амалиётида қўлланиш соҳалари тавсифланган

Г. ЖУМАБАЕВА, Л. АЛИМАРДОНОВ, Ф. ХИКМАТОВ (Muallif)
48-56 0 0
Писком дарёси оқимини турли прогнозлаш моделлари асосида баҳолашнинг илмий асослари

Ушбу мақолада Писком дарёси ҳавзасидаги метеорологик маълумотлар асосида Machine Learning (ML) моделларидан фойдаланиб сув сарфини прогнозлаш имкониятлари ўрганилди. Мақолади Писком дарёси оқими билан метеорологик омиллар орасидаги боғланишлар Random Forest, XGBoost ва LSTM моделлари асосида кўрилди ҳамда уларнинг аниқлиги турли баҳолаш кўрсаткичлари (MAE, RMSE, R² ва NSE) орқали таққосланди. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, Random Forest модели Писком дарёси сув сарфини юқори аниқлик билан                прогнозлашда энг самарали натижани берди. Тадқиқот натижалари дарё оқимини миқдорий баҳолаш ва сув ресурсларини бошқаришда ML моделлари самарали восита бўлиши мумкинлигини кўрсатади

Ў. БАЛXИЕВ, К. ҒОФУРЖОНОВ, Д. ТУРҒУНОВ (Muallif)
57-67 0 0
NOAA/AVHRR маълумотлари бўйича ўсимлик қоплами мониторинги

Ихтисослашган кузатув тармоғи йўқлиги сабабли катта ҳудудларда ўсимлик қоплами тўғрисида маълумотларни анъанавий дала ўлчовлари асосида олиб бўлмайди. Турли вақт моментларида ўсимлик параметрларининг нуқтавий ўлчовлари унинг динамикасини кузатиш имконини бермайди, яъни «хусусийдан умумийга» усулини қўллаб бўлмайди. Бундай шароитда ўсимлик қопламининг ҳолати тўғрисида ягона маълумот манбаи – сунъий йўлдош тасвирлари маълумотлари бўлиб, бу бир вақтнинг ўзида катта майдонларда ўсимлик қопламининг ҳолатини кузатиш ва бу кузатишларни даврий такрорлаш имконини беради. Биологик хилма-хилликни сақлаш, барқарор ҳолатни таъминлаш ва ўсимлик қоплами объектларидан илмий асосланган фойдаланиш фақат ўсимликларнинг оператив мониторинги мавжуд бўлганда мумкин.Мақолада NОАА/AVHRR сунъий йўлдошидан олинган маълумотлар асосида ўсимлик қопламининг автоматлаштирилган мониторинги учун ишлаб чиқилган технология тавсифи келтирилган

М. АРУШАНОВ, Х. УМЕРОВ (Muallif)
68-78 0 0
Об-ҳавога фаол таъсир этиш соҳасидаги замонавий ютуқлар (2010-2025 йй.): халқаро тажриба ва Ўзбекистон учун мослаштириш масалалари

Ушбу шарҳда 2010-2025 йилларда об-ҳавога фаол таъсир кўрсатиш (АТ) соҳасидаги тасдиқланган ютуқлар, айниқса, ёғингарчиликни бошқариш ва туманларни тарқатиш бўйича эришилган натижалар умумлаштирилган. Тасодифий танланган ва/ёки асбоб-ускуналар ёрдамида тасдиқланган тадқиқотлар (SNOWIE, WWMPP) натижалари, янги электр (реагентсиз) ёндашувлар, амалиётларни режалаштиришнинг замонавий усуллари ҳамда туманлар бўйича такрорланадиган тажрибалар таҳлил қилинган. Ўзбекистон учун мослашитиришнинг устувор йўналишлари аниқланган.

Б. КАДЫРОВ, Д. ТУРҒУНОВ (Muallif)
79-83 0 0
Ўзбекистонда 2024 йилда атмосфера ҳавосининг сифати

Мақолада Ўзбекистон Республикаси шаҳарларида 2024 йилда атмосфера ҳавосини сифати кўриб чиқилган. Атмосфера ҳавоси сифати Ўзгидромет кузатув тармоғининг маълумотлари асосида асосий ифлослантирувчи моддалар (муаллақ моддалар (чанг), азот диоксиди, олтингугурт диоксиди, углерод оксиди) бўйича таҳлил қилинган. Ўзбекистоннинг кўпгина шаҳарлари атмосфера ҳавосидаги асосий ифлослантирувчи моддаларнинг ўртача ойлик миқдорлари меъёрлардан паст бўлган, фақат баъзи шаҳарлар атмосфера ҳавосида суткалик ўртача рухсат этилган концентрaциялардан юқорилиги қайд этилган. Шаҳарларда атмосфера ҳавосини ифлосланиш индекси (АИИ)0,67-7,23 оралиғида бўлган

Б. НИШОНОВ, И. КАРИМОВ, М. ПЛОЦЕН, Л. ГРАНКИНА (Muallif)
83-92 0 0
Хотира ва юбилейлар

Камалов Баҳодир Асомовичнинг ёрқин хотирасига бағишланади!

2 0